$
 12803.06
26.0
 13902.84
-17.77
 131.84
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

Романтизациялаштирилган криминал: “Слово пацана” (“Йигит сўзи”) сериалида нималар яширин?

Слово пацана Йигит сўзи Yigit so‘zi

Янги аср бошида ўзбек томошабинлари учун “кўча” ҳаёти ва мафия олами ҳақида ҳикоя қилувчи сериал тақдим этилган ҳамда томошабинлар томонидан сўз-саволсиз қабул қилинганди. Ушбу сериал таъсири шу даражага етгандики, унга асос бўлган асарнинг муаллифи Тоҳир Малик бир қадар афсус билан “Мен одамлар севиши учун эмас, кўзларини очиб, ҳолатга ақл билан баҳо беришлари учун бу романни ёзган эдим” дея фикр билдирганди. Одамларимиз ундан олган таъсир ҳалигача аср бошида туғилган Асадбекларнинг исмида бўй кўрсатиб туради.

Хўш, биз бу сериални нега эслаяпмиз? Чунки, бугунги кунда постсовет минтақалар ва ундан ташқари ҳудудларда ҳам юқори тезликда оммалашаётган “Йигит сўзи” (“Слово пацана”) сериали ўша аср бошидаги кайфиятни ёдга солмоқда. Айниқса, декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилган “кўча”ларга қарши кураш фонида сериал томошабинга бир қадар жозибадор туюлса ҳам ажаб эмас.

 Фильм сюжети асос бўлган воқеалар

Қайта қуриш даври — Сталин давридан буён юқорига томон интилиб келаётган жиноий олам унсурлари учун узоқ кутилган ва юзага очиқчасига чиқиш имконин берган вазият бўлди. Одамлар бирин-кетин йўқсиллик ва оғир меҳнат сабаб ҳукуматдан тўйиб борар, дўконларда доимий бўлувчи, аммо танлов имконисиз маҳсулотларни истеъмол қилишганидек, ўз истакларини ифода эта олмаётган давлат тепасидагилардан норози кайфиятда эди. Ушбу вазиятдан эса, аввало, криминоген қатлам унумли фойдаланиб, ўз атрофига ўтиш давридаги ёшларни осонлик билан жалб қила бошлади.

Слово пацана»: политики, журналисты, кинематографисты — за и против. А вы  что думаете? — Статьи на Кинопоиске

Бутун Иттифоқ бўйлаб кенг тармоқланган бу ҳол Қозон шаҳрида шу даражага етган эдики, вазиятни ифодалаш учун алоҳида “Қозон феномени” атамаси қўллана бошланди.

Татаристон маркази ҳисобланган Қозон ўтган асрнинг 80 йилларида маҳаллий ҳамда бошқа ҳудудлардан келган турли тўдалар билан тўлиб-тошди. Деярли ҳар куни у ёки бу ҳудуд учун курашлар — “асфальт жанглари” бўлиб турар ҳамда бу аллақачон одатий ҳолга ҳамма одатий ҳолдек қарашни бошлаганди. Бу жанглар қон тўкилиши ва айрим ҳолларда ўлим билан ҳам якунланарди. Ўсмир ёшига етган, баъзан етмаган йигитчалар “ҳаёт учун кураш” “ўйин”лари аъзосига айланиб бораверишди. “Йигит сўзи” айни шу қатлам — ўсмирлар ўртасидаги ўзаро муштлашувлар ҳамда уларнинг “кўча” ҳаётига кириб боришига қаратилганлиги билан нисбатан таъсирлироқ чиққан ва тез машҳурликка эришган дейиш мумкин. Воқеалар собиқ Иттифоқда назорат энг қуйи даражага тушиб қолган давр — 1989 йилни ўз ичига қамраб олади. Ёдингизда бўлса, “Шайтанат” асари ҳамда сериали ҳам айни шу даврларга оид воқеликларга асосланган эди. Бу эса, ўз навбатда, ҳар икки сераил учун ҳам яқин ўтмиш ностальгияси олиб келадиган шуҳратни инъом этганди; ўз ҳудудларида, албатта. 

Кастинг ва суратга олиш

Сериал учун кастинг 2022 йилнинг февраль ойи бошида Қозонда бўлиб ўтди ва маҳаллий ўсмирлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Қозондаги “Business Online” нашри кастингдан катта репортажни эълон қилди. Мазкур репортажда фикр билдирган бир қанча одам “ўша даврларнинг жонли гувоҳи” эканлигини маълум қилишган.

“Мен шаҳар чеккасида туғилиб ўсганман. Агар сиз Қозонда яшасангиз, унда сиз бевосита ёхуд билвосита “кўча” билан боғлиқ бўласиз. Шундай танишларим борки, улар сизни ёшлигингиздан ўз тўдаларига қўшилишга таклиф этишади,” — деган нашрга кастинг иштирокчиларидан бири.

Продюсер объяснила, почему сериал «Слово пацана» не снимали в Саратове —  Регион 64

Актёрларни танлаш босқичидаёқ ўсмирлар аралашган “кўча” тўдалари ҳақидаги сериал Татаристон расмийларининг кескин қаршилигига учради. Бу борада Татаристон Республикаси президенти вакили Лилия Галимова:

– Маданиятимиз бой, бундан кўра кўпроқ теранроқ ва навқирон авлодга муносиброқ кўрсатишимиз керак, – дея баёнот берган эди.

Маҳаллий ҳокимиятнинг мазкур позицияси туфайли Қозонда бўлиши керак бўлган сериални суратга олиш Ярославлга кўчирилди.

 Сценарий ва сюжет

 Сериалга Қозондаги рус журналисти Роберт Гараевнинг “Йигит сўзи. Криминал Татаристон 1970–2010” асари асос қилиб олинган бўлиб, муаллифнинг ўзи ҳам 1989–1991 йилларда “Низа” тўдасининг аъзоси бўлган. Бу эса, тасвирга олиш жараёнларида маслаҳатчи сифатида қатнашган Гараевнинг тажрибаси, либослар бўйича услуб яратиш, жаргонларни қўллаш борасидаги билим ва кўрсатмаларини беришида, айниқса қўл келган.

Минниханов заявил о негативном влиянии сериалов о бандах подростков — РБК

Ўз интервьюларидан бирида Гараев “Мен учун муҳитнинг ҳақиқийлиги ва ўзим яшаган 1989 йилги Қозон шаҳрига ўхшашлиги муҳим эди” дея таъкидлаган. Шунингдек, “Дастлаб маҳаллий аҳоли орасидаги эски “тўда” аъзолари Ярославлда фильм олинса, у реалликка ўхшамай қолади, камига уни аллақандай москваликлар олишяпти, дея ҳисоблаб, сериал муваффақиятига ишончсизлик билдиршди. Аммо сериаллар чиққанда улар ҳақиқатан ҳам жунбушга келишди. Даставвал эътироз қилганлар бу юқори сифатли иш эканлигини ва ўша давр юқори савияда намойиш этилганини тушунишди” деган эди у. Маълум бўлишича, бош қаҳрамон Андрейга айнан Гараев прототип қилиб олинган.

 Оммалашуви, эътироф ва танқидлар

“Йигит сўзи” сериали 2023 йилнинг энг кутилган сериалига айланди ва намойишдан сўнг мана тўртинчи ҳафта тугаб бормоқдаки, Россиянинг ўзида машҳурлик бўйича биринчи ўринни кетма-кет сақлаб келмоқда. “Кинопоиск Pro” маълумотларига кўра, томошабинларнинг қизиқиши бўйича у The Squid Game'дан уч карра олдинлаб кетган.

"Йигит сўзи" машҳурлиги фонида расмийлар сериални тақиқлаш учун чақириқлар қила бошладилар. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Россия тарихидаги “ўсмирлар тўдаларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ” даврини романтиклаштирувчи сериалларни “тоқат қилиб бўлмас” деб атади. Ноябрь ойининг охирида сериал чиққандан сўнг, республикадаги болалар омбудсмани Ирина Волйнетс Роскомнадзор билан боғланиб, у намойиш этилган сайтларни блокировка қилишни сўради. Бироқ, бўлим сериалда қонунбузарлик ҳолатларини аниқланмагани сабаб ҳам бу талабни қаноатлантирмаган.

Ҳатто ўзининг консерватив қарашлари билан танилган ва бугунги кунда рус пропаганда машинаси сиқатида қараладиган режиссёр Никита Михалков ҳам "Йигит сўзи"ни ҳимоя қилиб, сериални тақиқлаш чақириқларини "телбалик" деб атади. “Бу жуда ажойиб асар, бу ҳақиқат. Ва агар сизнинг болаларингиз сериал томошасидан сўнг тақлид қилишни бошласа, демак муаммо сизнинг ёмон ота-она бўлганингизда” дея муносабат билдирган Михалков.

 Таъсири қандай бўлади?

 Социолог, Лондон Метрополитан университети профессори Светлана Стивенсон Совет ва постсовет Россиясидаги “кўча” қоидалари ва ундаги жиноят олами ҳақида ўрганиб чиқкан ҳамда “Тушунчавий ҳаёт. Россиядаги “кўча” тўдалари” (“Жизнь по понятиям. Уличные группировки в России”) номли китоб ёзган. Социолог сериал ҳақида гапирар экан, “Бу ҳеч қандай романтизация эмас, ҳақиқатга яқин экранизациядир. Сериал “кўча”да ёшларни қандай даҳшатли ҳаёт кутаётганини, зўравонликни, ўлимни, қизларга нисбатан зўрлаш ҳолатларини кўрсатади” дейди.

Слово пацана: кровь на асфальте

Тадқиқотчи ўз фикрларини билдираркан, бу сериал ортидан яраладиган, умуман олганда, аллақачон вужудга кела бошлаган субмаданият ёш томошабинларнинг онгига таъсир қилишини, гарчи бу ҳали жиноятга ундовчи омил бўлиши учун етарли эмас деб ҳисобласа-да, ўзига хос культ даражасига чиқиши табиий эканини таъкидлади.

Стивенсон "Йигит сўзи" Татаристон ҳукумати учун "ёмон совға" бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди:

 "Улар [ҳокимият вакиллари] республикадаги мавжуд гуруҳлар сериаллардан илҳомланиб қолишидан қўрқишади. Мен бу хавотирни тўлиқ тушунаман. Яхши ўқиган, касб-ҳунарга интилаётган ўсмирлар сериални томоша қилгандан кейин ҳам хиёбонларда муштлашувга бормайди, лекин мактабга иштиёқи йўқлар, айниқса, аҳолининг кам таъминланган қатламидан бўлган ўсмирлар учун бундай жамиятдаги ҳаёт жуда жозибали кўриниши мумкин."

 Сериал Россия ҳукуматига нега керак?

 Бунга бир неча тахминларни келтиришимиз мумкин. Аввало, сўнгги икки йиллик воқеалар сабаб ўз мавқеини ичдан йўқотаётганини сезган федерация президенти яна эски тизим билан аҳолини террорда ушлаб туриш, шу орқали ўзига қарши чиқувчиларни бостириши мумкин. Бироқ, назорат тизгини йўқолса, айниқса, “кўча”лар ва кучишлатар тизимлар бирлашиши юз берса, аҳвол ғоятда мураккабалашади.

Яна бир тахмин: Аҳолини олдинда давом этиши кутилаётган урушга махсус ёпиқ тайёрлов. Қанчалар аҳмоқона кўринмасин, ҳукумат учун алоҳида маблағ ажратиб қуролдан фойдаланишни ўргатишдан кўра, бу усул анча камчиқим бўлади. Бунга асос сифатида “Медуза” нашри (Россия томонидан Украина билан уруш фонида номақбул деб топилган ташкилот)нинг баёнотига кўра “Йигит сўзи” сериали давлат маблағи ҳисобидан суратга олинган – у бошқа нарсалар қатори ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи лойиҳаларига сармоя киритадиган Интернетни ривожлантириш институти (ИРИ) томонидан молиялаштирилган.

Россиялик антрополог, Россия Фанлар академияси Этнология ва антропология институтининг етакчи илмий ходими Дмитрий Громов ҳам бунга эътибор қаратди: “ИРИ жуда консерватив ташкилот ва нега улар бундай сериалга сармоя киритдилар? Эҳтимол, энг оддий ва оқкўнгиллик билан тушунтириш изласак, уларга сифатли кинони молиялаштириш вазифаси берилганидир”.

 Слово пацана: кровь на асфальте

Бошқа версияга кўра, бу постсовет минтақаларга кириб бориш ва собиқ Иттифоқни тиклаш учун қулай имконият бўлиши табиий. Агар фильм таъсири кенгайса ҳамда ўзбекистон каби Иттифоқ асоратлари билан яшаётган давлатлар учун ички курашлар заифлашувдан ортиқ нарса эмас.

Аммо бу орада Гараевнинг некбин тахминини ҳам унутмаслик керак:

— Бўлаётган муҳокамалар сабаб ҳукумат устида ишлаши керак бўлган барча муаммолар очилади. Сериал одамларни ўтмишга қайтарадиган вақт машинаси каби ишлайди. Ўйлайманки, бу муҳокама яқин келажакда йўқолмайди ва кейинги босқич бу муаммолар билан ишлаш бўлади, деб ўйлайман.

 

Нима бўлган тақдирда ҳам, сериал реалликка жуда яқин, маҳорат билан ишлангани рост. Шу қадар яқинки, баъзан бундай яқинлик шам атрофидаги парвонаинг яқинлиги каби, атрофидагиларга зарар туғдириши ҳам мумкин. Сериал чиқиши биланоқ “кўча”дан бўлмаганларни ҳақоратли тамғаси ҳисобланган “чушпан” сўзи ҳам кескин қидирувлар қаторида кўпайиб бошлаган. “Google trends” маълумотларига кўра, ноябрнинг 26-сига қадар ушбу сўз деярли қидирувда бўлмаган.

Айниқса, Ўзбекистон ҳудудида ёшлар учун декабрь ойида қўлга олинган “кўча”ларнинг ўзиёқ қаҳрамон даражасига кўтарилар экан, бутун сериалнинг пропагандасида нечалаб “Андрей”лар пайдо бўлиб қолишини рад этиб бўлмайди.