$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ипак йўли” туризм халқаро университети магистр босқичи учун 10та грант ажратди

“Ипак йўли” туризм халқаро университети магистр босқичи учун 10та грант ажратди

Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм халқаро университетида музейшунослик бўйича бир йиллик “MA in Museum Studies” магистрлик дастурида ўқиш учун 10 та грант ажратилмоқда.

Музей маданияти, кўргазмалари ва тижорати соҳасида Ўзбекистондаги музей иши бўйича мутхассисларни жиддий тайёрлашга мўлжалланган биринчи магистрлик дастури ҳисобланади. Мазкур ўқув дастурига куратор, ўқитувчи ва ёзувчи, эксперт-маслаҳатчи Сара Реза раҳбарлик қилади. У санъат, савдо ва ҳуқуқ оҳасида таниқли мутахассис Жеффри Болотен билан биргаликда улар турли минтақа ва мамлакатларнинг талабалари учун ушбу курсни ўташ ва халқаро даражадаги дипломни олиш имкониятини берадиган мослашувчан форматни яратди.

Танлов босқичлари қуйидагича:

1. Грант дастурида қатнашиш учун Жамғарманинг acdf.uz веб-сайти орқали ариза бериш мумкин

• Бакалавриат транскриптининг нусхалари (инглиз тилига тасдиқланган таржимаси)

• Битта тавсиянома (олдинги ўқитувчи, мураббий, раҳбар ёки профессионал маслаҳатчи томонидан, қариндошларнинг тавсияномалари қабул қилинмайди)

• 500 та сўздан иборат мотивация хати (ушбу курсга ариза бериш сабаблари ва келажакдаги мақсадлари)

2. Иккинчи босқичга ўтган иштирокчиларнинг комиссия билан юзма-юз суҳбати

Номзодларни танлаш мезонлари:

• биринчи олий маълумот олиш тўғрисидаги дипломнинг мавжудлиги;

• инглиз тилини билиш (B2-C2 ни билиш даражаси);

• академик ўзлаштириши;

• илмий ва тадқиқот ишлари;

• умумий заковати;

• таҳлил қилиш қобилияти;

• ташкилотчилик қобилияти;

• ривожланиш мотивацияси;

• ижтимоий фаоллик;

• танланган мутахассисликнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳамда унинг мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ролини тушуниши.

Номзодлар учун умумий шартлар:

• Иштирокчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта грант дастурлари ғолиби бўла олмайди;

• Жамғарма номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, танлов натижаларини исталган босқичда бекор қилиш ҳуқуқига эга;

• Грант дастури ғолиби таълим (магистр) даражасини олгандан сўнг уч ой ичида Жамғарманинг стипендия комиссияси қарори билан маданият ва санъат муассасаларига ишга жойлаштирилади. Ишлаш муддати: камида бир йил.

Танловнинг умумий тақвими:

• 5.09.2021 йилгача – грант дастурига аризаларни қабул қилиш;

• 07.07.2021 йилгача – биринчи босқич аризаларини кўриб чиқиш;

• 09/07/2021 – биринчи босқич натижаларини эълон қилиш;

• 09/08/2021 – иккинчи босқичга ўтган иштирокчиларнинг комиссия билан юзма-юз суҳбати;

• 09.09.2021 – танлов натижаларини сарҳисоб қилиш;

• 09/10/2021 – ғолибларни эълон қилиш

Бўлажак талабалар бакалавр даражасига эга бўлиши ва Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг “MA in Museum Studies”  музейшунослик дастурига қабул қилинганлиги ҳақида хабарномага эга бўлиши лозим.

Курс санъат соҳасида билимларга эга бўлган талабаларга мўлжалланган бўлса-да, Жамғарма турли тажрибага эга бўлган номзодларни кўриб чиқиш учун очиқ.

Aризалар http://admissions.univ-silkroad.uz/ сайти орқали қабул қилинади.

Ҳужжатларни эса қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: https://docs.google.com/forms/d/1i4p2e_0pueYXxQFRAeeOisFDX1OB2Rm-4jWrAFBzcj0/edit

Теги :
Jamiyat