$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

“СИРДАРЁ ИЭС” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИМИЗДАН БИРИ

ИЭС 33

2022-2023-йиллар куз-қиш мавсумида энергоблоклар ва ускуналарнинг барқарор ва талофотсиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан барча корхоналарга масъуллар бириктирилган. 

Ишчи гуруҳлари томонидан энергоқурилмалар жойларга чиққан ҳолда бирма - бир кўздан кечирилиб, нуқсонлари бўлган ускуналар бўйича таъмирлаш гуруҳлари шакллантирилмоқда ва бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, ҳозирда ишчи гуруҳ бошчилигида “Сирдарё ИЭС” АЖ корхонасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, корхонанинг ёқилғи транспорт цехига қарашли темир йўл таъмири учун 250 дона ёғоч шпаллар станцияга етказиб келинди. Станциядан мазут хўжалигига бораётган буғ линиясидаги қувурнинг бир қисми алмаштирилди ва қувурни изоляция қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, 2-қозон агрегатида мукаммал таъмир ишлари олиб борилмоқда. “А” агрегатининг газ горелкаларида мукаммал таъмир ишлари давом этмоқда. 2-қозон “Б” агрегатининг сув таъминоти бўйича қувурлари изоляция қилинди. 2-энергоблок турбина қисмининг клапанида ҳам самарали ишлар бажарилмоқда. “А” агрегатда газ ёқилғиси задвижкалари назоратдан ўтказилиб, аниқланган нуқсонлар бартараф этилди. 2-қозон “Б” агрегатининг иситиш тизими қувурларида мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 2-энергоблок монометрлари корхонанинг Иссиқлик автоматикаси ва ўлчовлари цехи ходимлари томонидан назоратдан ўтказилди.

Станцияга қарашли Т-2 куч трансформаторида тозалаш ҳамда техник таъмирдан чиқариш ишлари ҳам олиб борилди, нуқсонлар бартараф этилди, электр цехига қарашли бўлган тегишли релели ҳимоя қурилмаларида профилактика ишлари давом этмоқда.

“Биз энергетиклар, мамлакатимиз истеъмолчиларини электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксиз бенуқсон ишлашига эришиш, станциялардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатишни олдимизга мақсад қилганмиз”. – дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ энергетика ускуналаридан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Жумабой Джулаев.