$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Яҳудиялар синагогаси бузилмайди" — Дин ишлари бўйича қўмита

"Яҳудиялар синагогаси бузилмайди" — Дин ишлари бўйича қўмита

Аввалроқ “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги сабабли Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди.

Бугун, 5 август куни мазкур иш юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.

Судда томонларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ тингланди. “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига қарашли ер майдонига эгалик қилиш бўйича киритган даъво аризасини қайтариб олди ва Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилмайдиган бўлди.

“Ўзбекистон Республикаси кўп конфессияли давлат экани, қолаверса ҳар қандай конфессия вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ қонун билан ҳимоя қилиниши, ҳуқуқий жиҳатдан мулкчиликка эгалик қилиш бўйича диний ташкилотнинг ҳақ-ҳуқуқлари сўзсиз таъминланиши, бир сўз билан айтганда, масала қонуний ҳал қилинганини алоҳида қайд этиш лозим”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Дин ишлари бўйича қўмита республикада дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга масъул асосий давлат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳар бир конфессиянинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилади.