$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Соҳага адашиб кириб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз — Халқ таълим вазири

Соҳага адашиб кириб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз — Халқ таълим вазири

Халқ таълим вазири ўзининг телеграмдаги саҳифасида 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлиб, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгалланлигини ва қолган 77 фоиз абитуриентларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлганини айтди.

Таъкидланишича, олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди. 

"Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз", - деди Шерзод Шерматов.