$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети “Шеъриятнинг икки қаноти” шиори остида ўтказиладиган маънавий ва маърифий кеча

Бугун 12-февраль куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Шеъриятнинг икки қаноти” шиори остида маънавий ва маърифий кеча ташкил этилди.

Маросимни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа ўз нутқи билан очиб берди. Очилиш нутқидан сўнг навбат таклиф этилган меҳмонларга берилди. 

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳодими – Алишер Боймуродов, ЎзЖОКУ “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Навоийшунос олим – Фаррух Олимов, “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси - Мамлакат Латипова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлинмаси бош мутахассиси – Жасур Қобилов сўзга чиқиб, Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида фикрлар билидириб, ўтказилаётган бу каби тадбирлар боболаримизнинг маънавий мероси ва тарихимизни ўрганишдаги аҳамияти қай даражада муҳим эканига тўхталиб ўтдилар.

Ижодий кечада Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари ҳам ўз ижод маҳсуллари билан иштирок этдилар. Талаба қизлар иштирокида Навоий ва Бобурнинг “Фидо” ва “Кўргали ҳуснунгни” каби бир нечта ғазаллари жонли ижрода қўшиқ қилиб куйланди. Шунингдек, тадбирга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаларидан ташкил топган “Наво” ансамбли ўзининг чиройли наволари билан файз киритди.