$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Шайҳонтохур туманида ёнғин содир бўлди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида портлаш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ФВВнинг маълум қилишича, бугун, 9 декабрь куни соат 06:00 да Тошкент шаҳар Шойхантохур тумани “Кўкча” МФЙ Г.Узоқов кўчасида жойлашган савдо дўконларининг бирида ёнғин содир бўлган. 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:09 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 06:16 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 20 кв.м майдонда енгил конструкциядан қурилган озиқ-овқат дўкони ёниб зарарланган. Воқеа жойида ҳеч қандай портлаш холатлари рўй бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Теги :
Жамият