$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Ўртасаройдаги карантин зонасига марихуана олиб киришга уринган ходим қўлга тушди

Ўртасаройдаги карантин зонасига марихуана олиб киришга уринган ходим қўлга тушди

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 3 август куни Юқоричирчиқ тумани «Ўртасарой» карантин шаҳарчасининг қурилиш ҳудудида ёлланма хизматчи бўлиб ишлайдиган 25 ёшли ходим гиёҳванд модда олиб кираётиб қўлга тушган.

Уни назорат ўтиш жойида белгиланган тартибда кўздан кечиришганда, ёнидан қоғозга ўралган, оғирлиги 2,83 гр.га тенг марихуана борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Жамият