$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сенат қўмиталарига янги раислар сайланди

Сенат қўмиталарига янги раислар сайланди. Улардан бирига Наримон Умаров тайинланди

Бугунги ялпи мажлисда Сенат қўмиталарига янги раислар ва ўринбосар сайланди. Бу ҳақда Сенат хаборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Мазкур Қўмита раислигига сенатор Нариман Маджитович Умаров номзоди таклиф этилди.

Мажлисда сенаторлар Нариман Маджитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Шунингдек, бугунги Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раисини сайлаш ҳамда мазкур Қўмита таркиби тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди. Қўмита раиси лавозимига сенатор Борий Ботирович Алихоновнинг номзоди таклиф этилди.

Бундан ташқари, айни пайтда Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган сенатор Ботир Джолдасович Матмуратовни Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига ўтказиш таклиф этилди.

Мажлисда Борий Ботирович Алихоновни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси этиб, Ботир Джолдасович Матмуратовни эса Қўмита раиси ўринбосари этиб сайлаш, шунингдек, Қўмита таркибини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.