$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши айтилди

Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши айтилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова мамлакатда президент сайловлари ўтказиладиган тахминий санани эълон қилди.

Унга кўра сайловлар 2021 йилнинг 17 январида ўтказилиши режалаштириляпти.

Республика қонунчилигига кўра давлат раҳбари учун сайловлар президент истеъфога чиққан кундан бошлаб уч ой ичида ўтказилиши зарур.

Шунингдек, у такрорий парламент сайловлари 2020 йил 20 декабрга ўтказилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари оммавий норозилик намойишлари сабабли бекор қилинган эди.

Шундан сўнг Бош вазир Кубатбек Боронов ўрнига қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров бош вазир лавозимига қўйилди.

15 октябрда эса Жеенбековнинг ўзи ҳам истеъфога чиқди.