$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бир кунда 2 та пара, бир хафтада 5 кун дарс бўлиши керак” - Сарвар Каримов

sarvar

“Умуман олганда Алишер акамиз хаётида биринчи марта тайинли гап гапирди. Институтларни ростанам 10:00 дан бошлаш керак. Фақат чала ислоҳат қилмай, биратўла фанлар сонини ҳам қисқартириш керак. Бир кунда 2 та пара, бир хафтада 5 кун дарс. Фақат ва фақат сохага оид предметлар керак.

Масалан ман ўзим институтда 60 та фан ўқиган эканман, 6 йил ичида. Савол: шунча фанни нима қиламан? 40 тасининг соҳамга умуман алоқаси йўқ. Ҳатто қайси ўқитувчи қайси хонада дарс ўтганини эслолмайман. 

Масалан, қўғирчоқ театрида актёр бўламан деганда 4 йил иқтисодиёт нима керак?

Камига спецфан бўйича имтихонга тайёргарлик кўриш ўрнига умуман ҳаетингда керак бўлмайдиган предмет бўйича экзаменга тайёрланиб ўтирасан. Чунки ўқитувчи гнида. Молия институтига бу билими бн яқинам йўламаслигини билиб, театральнийда дарс беради. Болаларни қийнаб, роҳатланади.

Домла, нега боллани қийнийсиз? Биз барибир артист бўламиз, иқтисодиётга ақлимиз етмийди, десанг башарангга қараб тиржаяди. Синдром Вахтера касали қўзғаб, бутун гуруҳни иккинчи ведомостьга қолдириб маза қилади. Гнида, бор Нархозга, бор Молияга. Театральнийда шафтоли борми санга?

Спецфан ўтмай туриб талабани қийнайдиган ўқитувчиларни ҳаётда ҳеч нарсага эришолмаган одам деб ҳисоблаганман ҳамиша ва ҳар доим. Талаба бўлганимдаям, ўқитувчи бўлганимдаям. Билинглар, сизлар бир соҳани эгаллайман деб келган одамнинг вақтини ўғирлаб, омонатига хиёнат қиляпсиз”- дейди, Сарвар Каримов.