$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Италия сифати Ўзбекистон бозорида

saneg

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий нефт-газ компанияси – Saneg Италиянинг юқори сифатли автомобил ва саноат мойлари ҳамда мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи “CGC Lubricants Italy S.P.А.” компаниясини сотиб олганини маълум қилди. Ушбу харид орқали Saneg Европа бозорида ўз ўрнини сезиларли даражада кенгайтиради ва мойлаш саноатида технология етакчиси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.

Брендлар бирлашуви

Бундан ташқари, “CGC Lubricants Italy” компанияси Ўзбекистонда етакчи техник мойлар ишлаб чиқарувчи Saneg компаниясининг шўъба корхонаси SEG Motol билан стратегик ҳамкорлик шартномаси тузди.

Битим натижасида компаниянинг “CGC Lubricants Italy” номи “Saneg OIL ITALY S.P.А.”га алмаштирилди.

Италия компаниясини сотиб олиш мойлаш саноатидаги кўзга кўринган икки ўйинчи бирлашганидан далолат беради. “CGC Lubricants Italy” Бари шаҳрида 19 нафар малакали мутахассисларни иш билан таъминлайдиган замонавий ишлаб чиқариш заводига, шунингдек, Рим шаҳрида 11 нафар ходимга эга тижорат офисига эга.

Ўзбек бозори учун манфаатли

— Ушбу харид Sanegнинг бизнесни кенгайтириш стратегиясидаги муҳим босқич ҳисобланади, — дейди “Saneg” компанияси Бошқарув Раиси Бахтиёр Фозилов. Икки компания ўртасидаги синергия Sanegнинг Европа бозоридаги иштирокини кенгайтирибгина қолмай, балки унинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги мойлаш материаллари саноатининг технологик етакчиси сифатидаги мавқеини ҳам мустаҳкамлайди. Бу компаниянинг мамлакат истеъмолчиларини зарур сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шу орқали импорт ўрнини босишга ҳисса қўшиш истагига тўлиқ мос келади.

Saneg бош директори Тўлқин Юсупов:

Компаниянинг Бари шаҳридаги заводида аккредитациядан ўтган илмий-тадқиқот лабораторияси мавжуд бўлиб, у доимий равишда инновацияларни жорий этиб келади, кенг турдаги янги мойлаш материалларини ишлаб чиқади. Бу тажриба Sanegнинг Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида (ФНҚИЗ) ҳам қўлланилади. “Saneg OIL ITALY S.P.А.” илғор технологиялари ва ноу-хаулари Ўзбекистонда мойлаш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон беради, — дея ушбу янгиликнинг истеъмол бозоридаги ўрнини таъкидлади.

200 дан ортиқ материаллар

Корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари юқори даражада автоматлаштирилган бўлиб, 200 дан ортиқ турдаги мойлаш материалларини самарали ва изчил ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Saneg, шунингдек, Италия, Франция, Испания ва Португалияда ҳар йили 26 минг тоннагача маҳсулот етказиб бериладиган кенг дистрибьюторлик тармоғига кириш орқали Италия ва Европа мойлаш материаллари бозорида салмоқли улушга эга бўлади, ўз навбатида, “CGC Lubricanst Italy” ФНҚИЗ учун юқори технологияли маҳсулотларнинг стратегик етказиб берувчига айланади ва шу орқали Ўзбекистон ҳамда ундан ташқаридаги бозорларга узлуксиз маҳсулот етказиб берилишини таъминлайди.

Ушбу харид илмий, технологик ва тижорат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Келишувнинг асосий параметрлари рецептуралар ва технологиялар соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, ФНҚИЗ томонидан ишлаб чиқарилган базавий мойлар учун Европа хавфсизлик сертификатларини олиш кабиларни ўз ичига олади.