$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанд БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти сессиясига мезбонлик қилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

“2023 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2021 йил 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган БТТ Бош ассамблеяси 24-сессиясида 2023 йилда Бош Ассамблея навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.

БТТ Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади. Қуйидагилар ташкилий қўмита асосий вазифалари этиб белгиланади:

жадвал ва режада назарда тутилган чора-тадбирлар ва вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

БТТ Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирлар ташкилий масалаларини ҳал этиш;

ахборот-таҳлилий ва ҳужжатлар ўз вақтида, сифатли тайёрланишини таъминлаш;

Самарқанд шаҳрида тадбир ўтказиладиган жойлар техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

Самарқанд ва республика бошқа ҳудудларида ўтказиладиган қабуллар ва маданий тадбирларни ташкиллаштириш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирлар иштирокчилари Ўзбекистонга келиш-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда объектлар ва меҳмонхона фонди тайёргарлигини таъминлаш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш доирасида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий вазифаларни ҳал қилиш;

зарур ҳолларда, Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш.