$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Вақтинчалик ёпилган Самарқанд аэропортидаги парвозлар бошқа вилоятга кўчирилди

Фото: Азия-Плюс Фото: Азия-Плюс

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитининг ўтказилиши муносабати билан 8-11 ноябрь кунлари йўловчи ва юк авиақатновлари учун ёпилган Самарқанд халқаро аэропортидаги айрим парвозлар Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача "Uzbekistan Airways»нинг режалаштирилган HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент, HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд, HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург, HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Шунингдек, Шунингдек, Андижон – Самарқанд – Андижон, Самарқанд – Наманган – Самарқанд ва Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари бекор қилинди.

"Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар", — дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat