$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда иккинчи «Half Marathon» хайрия яриммарафони ўтказилди

Самарқандда иккинчи бор «Half Marathon» хайрия яриммарафони ўтказилди

Бугун Самарқанд шаҳрида “Samarkand Half Marathon” марафони бўлиб ўтди. Бу ҳақда «UZ24» мухбири хабар берди.

Ушбу мусобақада Регистон майдонидан старт олган иштирокчилар шаҳарнинг Бибихоним, Афросиёб, Ҳазрати Хизр, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек ва Шоҳизинда расадхоналари каби тарихий обидаларидан югуриб ўтишди.

Марафонда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Андрей Петров ғолибликни қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсда эса ўн минг метрга югуришда Ўзбекистон рекордчиси, сурхондарёлик Ситора Ҳамидова биринчи бўлиб маррага етиб келиб, аёллар орасида Ўзбекистон рекордини янгилади.

Жумладан, эркаклар ва аёллар ўртасида ҳар бир йўналишда энг яхши натижа кўрсатган 5 нафардан қатнашчига ҳам ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари берилди. Хусусан, 1-ўринга 12 миллион сўм, 2-ўринга 10 миллион сўм, 3-ўринга 8 миллион сўм, 4-ўринга 6 миллион сўм, 5-ўринга 5 миллион сўм берилди. 

Бундан ташқари, марафонда 35 давлатдан 3 мингга яқин спортчи онлайн қатнашди. Виртуал пойга формати ярим марафон иштирокчиларига жой ва масофани танлаш эркинлигини берди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳам тадбирда иштирок этиш учун тенг имкониятлар яратилди.