$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарадаги хонадонлардан бирида чиққан ёнғин 4 кишини ҳаётдан олиб кетди. Жароҳат олганлар орасида ўзбекистонлик ҳам бор (+видео)

Самарадаги хонадонлардан бирида чиққан ёнғин 4 кишини ҳаётдан олиб кетди. Жароҳат олганлар орасида ўзбекистонлик ҳам бор (+видео)

2020 йилнинг 7 ноябрь куни Россиянинг Самара вилояти, Самара шаҳри, Промышленности кўчасидаги 3 қаватли уй ёниб кетган. Уйнинг мансарда қисмига ўт кетиб, жами 500 квадрат метр майдонга тарқалган. Ёнғинни бартараф қилиш учун 137 нафар ўт ўчириш ходими ва 51 та махсус ўт ўчириш машиналари жалб қилинган.




Ёнғин натижасида 5 нафар одам жароҳат олгани ва 4 киши вафот этгани маълум қилинди. Уларнинг шахси аниқланяпти. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси экани, ҳозирда шифохонага ётқизилгани айтилмоқда. Унга ис газидан заҳарланиш ва бош тўқималарининг ўикастланиши ташхиси қўйилган. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, бу ерда тахминан 30 нафар атрофида мигрантлар истиқомат қилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот билан чиқиб, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада эканини маълум қилди.

Жароҳатланганлар орасида ўзбекистон фуқаросининг борлиги вафот этган 4 кишининг ҳам ўзбекистонлик бўлиши эҳтимолини оширади. Ҳозирча вафот этганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаяпти. Уларнинг катта эҳтимол билан эркак қиши экани айтиляпти, холос.

Теги :
Jamiyat