$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Россия Қашқадарёдан олиб келинадиган помидор ва қалампирларга тақиқ қўйди

Россия Қашқадарёдан олиб келинадиган помидор ва қалампирларга таъқиқ қўйди

11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга тақиқ киритилади. Бу ҳақда Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига қилди.

Таъкидалнишича, OOO «SUNNY LAND EXPORT» корхонаси (Қашқадарё вилояти) томонидан Россияга олиб кирилган помидорларда уруғли жигарранг буришган вируси (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) аниқланганлигини сабаби қилиб кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Россельхознадзор 26 ноябрь куни Фарғона вилояти ва 4 декабрь куни Навоий вилоятидан Россияга олиб келинадиган помидор ва қалампирларга ҳам тақиқ қўйганди.

Бундан ташқари, федерал хизмат Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор ва қалампир ҳамда Озарбайжондан помидор ва олмаларни импорт қилишни тақиқламоқда. Федерал хизмат Туркиядан помидор импортини тақиқлаши ҳам мумкинлигини айтган.