$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади

телефон мулоқот телефон орқали мулоқот

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни муҳим сиёсий тадбир – Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Телефон орқали ўтган мулоқотда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси глобал миқёсда тарқалишининг мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чора-тадбирларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, референдум натижасида Россия Концтитутциясига федерал ҳудудларнинг марказ томонидан бошқарилишини кучайтириш, рус тилига мамлакатдаги асосий тил мақомини бериш, Россия бош қомусини қарийб халқаро ҳуқуқ нормаларидан устун мақомга эга бўлишини кўзда тутувчи ўзгаришлар киритилади. Энг асосийси эса Путинга мамлакат раҳбарлигида 2036 йилгача қолишга имкон берадиган президент лавозимининг муддати ва ваколатини кенгайтириш борасидаги ўзгартиришлар бўлмоқда