$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия меҳнат мигрантлари учун аванс солиғини жорий қилмоқчи

Россия меҳнат мигрантлари учун аванс солиғини жорий қилмоқчи

Россияда меҳнат мигрантлари учун аванс солиғи жорий этилиши мумкин, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот котиби Ортиқхўжа Норов.

Россия ИИВ томонидан ишлаб чиқилган Миграция масалалари тўғрисидаги янги федерал қонун лойиҳаси концепцияси доирасида мамлакатга ишга келадиган чет элликлар учун аванс тўловини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Концепцияда қайд этилишича, ушбу солиқни тўлаш учун электрон патент расмийлаштириш талаб қилинади. Меҳнат мигрантини ёлламоқчи бўлган иш берувчилар шахсий кабинетда рўйхатдан ўтиб, махсус шаклни тўлдириши ва хорижий ишчи кучини жалб қилувчи иш берувчилар реестрига (РРПИРС) қўшилиш учун аризани электрон шаклда тўлдириши керак бўлади.

Шунингдек, қонун лойиҳасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий аванс тўлови шаклида тўланмаган тақдирда, мигрантларга 15 кун ичида солиқни тўлаш ҳақида хабарнома жўнатилади. Ушбу сўров бажарилмаса, чет эл фуқаросининг Россияда ишлаши тақиқланиши ёки мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.