$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда икки севишган ўз жонига қасд қилди. Йигит тирик қолган

Наманганда икки севишган ўз жонига қасд қилди

Наманган вилояти, Косонсой туманида севишган ёшлар ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонларига қасд қилиши оқибатида 20 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 сентябрь куни соат 11:00 ларда Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Узунқишлоқ” МФЙда яшовчи 1999 йилда туғилган йигит ва Косонсой тумани, “Боғ” МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган қиз бир-бирлари билан бир-неча йил давомида яхши кўришиб, ота-оналарининг турмуш қуришларига қаршилик қилганидан норози бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, ўз жонларига қасд қилишган.

Улар дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ошпичоқ билан дастлаб қиз яхши кўрган йигитининг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни йигитга берган ва қорнига уришни сўраган. Йигит пичоқ билан қизнинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетиб йиқилади. Натижада пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетган ва у вафот этган. Йигит эса шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки суриштирувларга кўра, йигит ва қиз 5 йил давомида севишиб юрганлигига қарамай отаси қизини бошқа йигитга унаштирган. 2020 йил 14 сентябрь куни йигит қизнинг отаси олдига бориб, қизини унга беришини сўраганида ота рози бўлмаган.

Шундан сўнг, 15 сентябрь куни соат 9:00 ларда севишганлар телефон орқали келишиб олиб, Косонсой тумани марказидаги Истирохат боғи олдида кўришишади. Иккаласи биргаликда Косонсой туман марказида жойлашган Дехқон бозоридан 1 дона ошпичоғини сотиб олиб, Косонсой тумани, Такаранг МФЙ, Фитрат кўчасида жойлашган фермер хужалигининг дала майдонига боришган. Ўзаро келишиб, ота-оналарини ўзаро турмуш қуришларига рози қилиш учун бир-бирига пичоқ уриб тан-жарохати етказишган. Қиз олган тан-жароҳати натижасида касалхонада вафот этган.

Теги :
Jamiyat