$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда COVID-19'га қарши қўлланиладиган 200 қути “Remdesivir” дорисини ноқонуний сотган шахс қўлга олинди

Тошкентда COVID-19

Тошкент вилоятида COVID-19'га қарши қўлланиладиган 200 қути “Remdesivir” дорисини ноқонуний равишда сотган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "UZ24"га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ж.А. томонидан пандемия шароитида мўмай даромад орттириш мақсадида, коронавирус инфекциясини даволашда фойдаланиладиган “Remdesivir for Injection” номли дори воситасини, дорихона ва унинг филиалидан ташқарида ҳар бир қутисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширувда, Ж.А. “Remdesivir for Injection” дориларини қайта сотиш мақсадида фуқаро М.К.дан харид қилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ж.А. ва М.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.