$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Маъмурий суд ҳам «Regent Corp» даъвосини рад этди. 18,1 млрд. сўлмиқ лойиҳа жар ёқасида турибди

Маъмурий суд ҳам Regent corp даъвосини рад этди. 18,1 млрд. сўлмиқ лойиҳа жар ёқасида турибди

Аввал хабар берилганидек, 2020 йил 7-12 октябрь кунлари Чилонзор тумани маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг («REGENT CORP» МЧЖ ҚК манфаатида) жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан киритилган «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 7 июлда 628-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида»ги аризаси буйича очиқ суд мажлислари ўтказилганди.

22 октябрь куни мазкур суд ишининг давоми кўрилди. Судья Баҳодир Қаюмов тарафлар фикрини тинглаб бўлгач, прокурорга юзланди. Прокурор даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш учун асослар етарли эмас деб ҳисоблашини билдирди.

Шу тариқа суд жавобгар тараф — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 7 июлда 628-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этиб, «REGENT CORP» МЧЖ дан давлат фойдасига 2 млн. 230 минг сўм давлат божи ундирилиши тўғрисида қарор чиқарди. Бироқ судья Б. Қаюмов мазкур қарорга асос келтира олмади. У беш кундан кейин суд қарори чиқиши, унда барча асослар кўрсатилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳокимлик вакиллари томонидан асоссиз тўхтатиб қўйилгани айтилаётган 18,1 млрд. долларлик инвестиция лойиҳаси — «Regent Corp» қўшма корхонаси аввалроқ Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида параллел равишда кечаётган суд ишини ҳам бой берганди.

Ўз навбатида, компания раҳбари Илёсхон Азизов суд ҳукмидан норози эканини яшириб ўтирмади. У апелляция тартибида шикоят қилишини, охиригача боришини таъкидлади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot