$
 12632.22
22.05
 13478.58
-48.35
 134.39
-0.85
weather
+26
Кечаси   +14°

Қуйичирчиқ туманида янги боғча фойдаланишга топширилди (+фото)

Қуйичирчиқ туманида янги боғча фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этган пресс-тур доирасида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида янги мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат божхона қўмитаси кўмаги билан туманнинг Тўқбой маҳалласида қад ростлаган янги боғча 160 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг қурилишига қарийб 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қахрамон Олимовнинг сўзларига кўра, муассаса ҳудуди илгари атрофи бўм-бўш жарлик бўлган. Энди эса бу ерда, қисқа муддатли гуруҳларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда жами 190 нафар боғча ёшидаги болажонларга мактабгача таълим берилади.

Ҳар бир гуруҳда телевизор ва кондиционер ўрнатилган бўлиб, бепул мактаболди тайёрлов гуруҳлари эса компьютерлар билан жиҳозланган. Уч қаватли трансформер ётоқлар осонлик билан йиғилади ва ўйнаш учун кенг ҳудуд пайдо бўлади. Ичимлик сувини тежаш мақсадида МТТ ерлари артезиан қудуқлардан олинган сув билан суғорилади ва намланади. МТТнинг ҳамма ҳудуди бўйлаб кузатув видеокамералари ўрнатилган.

 

Ҳозирда 24-сонли МТМда мажбурий мактабгача тайёрлов гуруҳлари фаолият юритмоқда, яқин кунларда тўлиқ кунли гуруҳлар ҳам иш бошлайди.

Теги :
Жамият