$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда фаолият юритаётган қурилиш ташкилотларининг сони 43,3 мингтани ташкил этди

Ўзбекистонда фаолият юритаётган қурилиш ташкилотларининг сони 39,9 мингтага етди

Сўнгги 10 ойда Ўзбекистондаги қурилиш ташкилотларининг сони 43,3 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 40,3 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 мингтага ошди.

Жумладан, бино ва иншоотлар қуриш бўйича 23 минг 427 та, фуқаролик обектларини қуриш бўйича 3 минг 785 та ҳамда ихтисослаштирилган қурилиш бўйича фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 13 минг 133 тани ташкил этди.

Маълумот ўрнида, республикада сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳрида 7 минг 697 та, Тошкент вилоятида 3 минг 506 та ва Қашқадарё вилоятида 3 минг 270 та қурилиш корхоналари мавжудлиги қайд этилди.