$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари бажарган ишлар жорий йилда салкам 18,2 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари бажарган ишлар жорий йилда салкам 18,2 трлн сўмни ташкил этди

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 18 трлн 168,3 млрд сўмни ташкил этди.

Мазкур кўрсаткич 2019- йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан 29,8 % га кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019- йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 4,5 % га кўпайиб, 27,9 % ни ташкил этди.

Жумлдан, йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги энг кўп улуши Тошкент шаҳар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ига 25,3 фоиз, Навоий вилоятига 23,0 фоиз ва Тошкент вилоятига 20,1 фоизда тўғри келди.