$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда салкам 72 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда салкам 72 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Сўнгги 10 ойда Ўзбекистонда салкам 72 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 71 трлн 858,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 109,1 % ни ташкил этди.

Жумлдан, давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 2 трлн 977,1 млрд сўм қурилиш ишлари бажарилди. Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан эса 68 трлн 880,9 млрд сўм қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши мос равишда 4,1 % ва 95,9 % миқдорида қайд этилди.

Шунингдек, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 19 трлн 738,9 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Шу билан бир қаторда, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми эса 39 трлн 726,1 млрд сўмни ташкил қилган.