$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Маълумот учун, тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.