$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун Сенат томонидан маъқулланди

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Аввал хабар берилганидек, бугун Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Кун тартибида 16 та масала ва 8 та қонун кўриб кўриб чиқилиши белгиланган. 

Улардан бири, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлар белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Мазкур Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расман кучга киради.