$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Қибрайдаги хонадондан 5 кишининг жасади топилди. Гумонланувчи ушланган

Қибрайдаги хонадондан 5 кишининг жасади топилди. Гумонланувчи ушланган

Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ва шу хонадонда ёлланма ишчи бўлиб меҳнат қилаётган шахс ўлдириб кетилган.

Бош прокуратура тақдим этган маълумотларга кўра, 2021 йил 29 июль куни, тахминан, соат 01:20 ларда Қибрай тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қибрай тумани, «Истиқбол» МФЙ, Ҳумо кўчаси рақамсиз уйда яшовчи Эрназаровлар оиласида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан хабар келиб тушган.

Тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойга етиб борганида уйда ўткир тиғли, кесувчи-санчувчи жисм билан жароҳатланган ҳолдаги хонадон эгаси 1960 йилда туғилган Э.А., унинг икки қизи — 1986 йилда туғилган А.М. ва 1988 йилда туғилган Э.М. ҳамда 1997 йилда туғилган ўғли Э.А.нинг мурдалари аниқланган.

Шунингдек, мазкур хонадонга ёлланма қурувчи уста сифатида келиб, ишлаётган, 1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган К.К.нинг ҳам мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а, ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган 24 ёшли шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Жамият