$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

26 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу видеоселектор йиғилишида мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 млрд сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда — қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи — тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.

Йиғилишда Қарши шаҳридаги 42-мактаб, шунингдек, туман марказларидаги биттадан шундай муассаса негизида ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.