$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият

Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият Шавкат Мирзиёев

Мамлакатимизда бугун ҳар бир соҳа ривожи учун улкан ўзгаришлар, янгиланишлар кузатилмоқда. Қайси бир йўналишни олманг, албатта, замонавийлик сари қадам қўйилмоқда. Муҳими, ҳалқ манфаати ва уларнинг фаровонлигини таъминлаш экан, албатта, барчамиз бунга аниқ мақсад сари интилмоғимиз лозим. Айниқса, ривожланаётган мамлакатимизда берилаётган имкониятларга эътибор билан қараб, ундан самарали фойдаланиш фуқаролик бурчамиздир.

Кенг кўламли ислоҳотлар марказида шубҳасиз ёшлар ўрни жуда катта. Уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, турли имтиёзлар асосида қўллаб-қувватлаш, имкониятларни янада кенгайтириш, тадбиркорлигини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, таълим тизимида уларнинг фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшлар сонини кескин камайтириш, муҳими, улар орасида турли жиноятчиликнинг олдини олишга эътибор кучайтирилган. Ёшларнинг бугунги фаоллигини оширишга эътибор қаратилар экан, 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги йили” деб эълон қилинганлиги ҳам ташаббуслар кўламини янада кенгайтиришда хизмат қилиши табиий.

Куни кеча 22 февралда ватандошларимиз яна бир тарихий воқеанинг гувоҳи бўлди —Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ўзбек тилида жаҳон ҳамжамиятига қарата “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умумэътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради”, деб ишонч билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишидаги нутқини диққат билан тинглаб. Айтиш керакки, мазкур кенгаш дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли органлардан биридир. Кенгашга 47 та давлат аъзо. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжат, жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган. Уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Ўзбекистон Президентининг Халқ ва Виртуал қабулхоналари, шунингдек, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналарининг ташкил этилиши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” ғоясини ҳаётга татбиқ этишнинг амалий кўриниши бўлди.

Шунингдек, маърузада, юртимизда алоҳида еҳтиёжга эга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлашга жуда катта эътибор қаратилаётгани, болалар меҳнати, гендер тенглиги борасида олиб борилаётган ишлар изчил давом эттирилиши таъминлашга доир таклифлар берилган Ўзбекистоннинг минтақа тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий барқароролиги учун жуда катта масъулият ҳис этаётганини ҳам англатади.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш Янги Ўзбекистоннинг бош ғояси бўлиб қолаверади...

Севара Ишмуратова

Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари журнали масъул котиби

Теги :
Jamiyat