$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бош прокуратурада “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар ижросини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Бош прокуратурада “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар ижроси муҳокама қилинди

Маълумки, давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 24 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар ижросини самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг 02.04.2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ - 5048 – сонли Қарори қабул қилинди.

2021 йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар доирасида 206 та туман ва шаҳарларнинг 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 21 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда.

Ажратилаётган пул маблағларини манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон -торожликларни олдини олиш мақсадида Қўшма фармойиш билан Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида республика Штаби, вилоят ва туман-шаҳарларда прокурорлар раҳбарлигида алоҳида Ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда қайд этилган қарор билан белгиланган вазифаларни тўғри ташкил этиш, барча вазирлик ва идоралар бир бўлиб, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд қилинишича, ҳар бир объектга қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг боришини кунлик ўрганиш учун прокуратура ва департамент ходимлари бириктирилди.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва назорат қилиш учун ҳар бир вилоятга Бош прокуратура бошқарма бошлиқлари жалб этилди.

Бириктирилган барча масъуллар ҳар бир лойиҳа бўйича ер ажратилишидан тортиб, то объект фойдаланишга топширилгунга қадар барча жараёнда шахсан иштирок этади ва кунлик назоратни ўрнатиб, қурилишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, бюджет пулини манзилли ишлатилишини таъминлайди.

Қурилишнинг барча босқичларини онлайн кузатиб бориш мақсадида Бош прокуратурада дастурлар ижроси юзасидан онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон дастурий таъминот яратилмоқда.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

Теги :
Jamiyat