$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент ипотека асосида уй-жой сотиб олишда бир қатор имтиёзлар берилишини маълум қилди

Президент ипотека асосида уй-жой сотиб олишда бир қатор имтиёзлар берилишини маълум қилди

Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ботаника ўтказилаётган Ёшлар ва талабалар форумига ташрифи чоғида маълум қилди.

Шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, “Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot