$
 11960.09
-71.16
 13670.38
-94.57
 152.53
-0.71
weather
+26
Кечаси   +14°

Манба: бугун Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади

Манба: бугун Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади

Uz24 манбасига кўра, бугун президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади.

Халқ қабулхоналарига фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 10 фоизидан ортиғи (100 мингдан зиёд) айнан уй-жой масаласи билан боғлиқ бўлиб, Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда.

Бунда ижтимоий уй-жой қуриш ва ижарага бериш, ипотека кредити шартларини енгиллаштириш ва биринчи бадал учун субсидиялар ажратиш ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин. Қурилаётган мавзеларни инфратузилма ва ташқи коммуникациялар билан таъминлаш ҳолати, қурилиш сифати устидан назорат сустлиги танқидий муҳокама қилиниши айтиляпти.

Теги :
Jamiyat