$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Президент матбуот котиби томонидан ўтказилган брифингда давлат раҳбарининг бу ҳафта учун режалаштирган тадбирлари ҳақида ахборот берилди.

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади. Эртага, 27 июль куни эса давлат раҳбари кон-металлургия саноати ривожи билан танишади.

Шунингдек, ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Брифингда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти август ойининг бошига режалаштирилаётгани айтилди. Шерзод Асадов тадбиркорларни таклифлар беришга, журналистларни ушбу жараённи ёритишда фаол иштирок этишга чорламоқда. Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларнинг таклифлари 31 июлгача қабул қилинади.

Теги :
Jamiyat