$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугун Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида нутқ сўзлайди

Бугун Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этади.

Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет, 150 мамлакатдан давлат, ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллар, шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳелена Фрейзер, ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва бошқа мутасаддилар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари форумнинг биринчи кунида, унинг ялпи қисмида нутқ сўзлайди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистонда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифалари ҳақида сўз юритади.