$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6117, 24.11.2020й) мувофиқ, Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б.Исломов ушбу муносабат билан у жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Президент маслаҳатчисининг собиқ биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев жорий йилнинг июль ойида Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланган эди.