$
 12694.97
40.84
 14878.50
60.51
 161.60
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Президент давлат хавфсизлик хизматига раис тайинланди

Президент давлат хавфсизлик хизматига раҳбар тайинланди

Алишер Аброрович Усмонов Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизматининг раиси бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» ҳукуматдаги бир неча манбаларга таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, А.Усмонов илгари Давлат хавфсизлик хизмати (ДХБ) раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда у II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида фаолият юритиб келган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланган эди.