$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент Матбуот котиби давлат раҳбарининг келгуси режалари билан ўртоқлашди

Президент Матбуот котиби давлат раҳбарининг келгуси режалари билан ўртоқлашди

Бугун Миллий матбуот марказида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Шерзод Асадов давлат раҳбарининг келгусидаги режалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бошланган ҳафтада ҳам кўплаб тадбирлар режалаштирилган.

Жумладан, олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот, “Ўзагроҳимоя” АЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, ҳафта охирида барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Президент 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар «яшил» тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди.