$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

1 апрелдан айрим тоифадаги ёшлар «права»га бепул ўқитилади

1 апрелдан айрим тоифадаги ёшлар «права»га бепул ўқитилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида «ВС» тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг республика ёшларига қўшма мурожаатномаси тадбирида Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ватанпарвар» ташкилотлари ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

Шунингдек, тадбир давомида «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги автоспорт, мотоспорт, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодел, кемамодел спорти, радиоспортнинг алоҳида ўрнак кўрсатган бир қатор мураббийлари ва ёш спортчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Теги :
Жамият