$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 10 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

2 10

Юқори мартабали меҳмонлар

БМТ Бош котиби ўринбосари ва БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда сувли-ботқоқли ерлар бўйича Рамсар конвенсияси Бош котиби доктор Мусонда Мумба биринчи марта Ўзбекистонга келди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 1992 йилда БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастурига қўшилган ва UNEP томонидан бошқариладиган 9 та кўп томонлама экологик битим ва ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади.

“Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларида имкониятларимиз

Доҳада сув спорт турлари бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида спортчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Бу эса Ўзбекистон спорт делегациясининг ёзги Олимпия ўйинларидаги йўлланмалари сонини 18 тага етишини таъминлади.

Финалга томон йўл

Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси рингга кўтарилди ва ярим финал босқичига йўл олди. Бугун, 10 февраль куни мусобақанинг ярим финал баҳсларига старт берилади.

Аждодларга эҳтиром

Барча ҳудудларда бўлгани каби “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли корхоналар ва барча бўлинмаларида ҳам Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бадиий кечаларда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг кенг ва серқирра ижодидан намуналар ўқилиб, унинг ғазаллари асосида яратилган мумтоз қўшиқлар куйланиб, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этилмоқда.

Мактаб ва боғчалар қурилишида янгилик

8 февраль куни “Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-65-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади.