$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 30 ноябрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

30 дж

Бугун 30 ноябрь ва куннинг энг муҳим янгиликларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Пахтакор" шифокори йўловчи ҳаётини сақлаб қолди

Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби Осиё Чемпиоглар Лигасининг 5-турида БААнинг "Ал Айн" жамоаси меҳмони бўлиб, 3-1 ҳисобида зафар қучди. 

Футбол клуб халқаро учрашувни ўтказиб бўлгач, Дубай — Тошкент йўналишидаги рейсда уйга қайтади. Парвоз вақтида жамоа шифокори йўловчининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабабчи бўлади.

Клуб матбуот хизматининг маълумотига кўра, жамоа ўрин олган бортда йўловчилардан бири ўзини жуда ёмон ҳис қилади. Шундан сўнг, "шерлар"нинг шифокори Умид Баҳромовнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бемор ўзига келади. Акс ҳолда, самалёт бошқа шаҳарга қўнишга мажбур бўларди.

Водородли электромобиль ихтиро қилинмоқда

Ўзбекистонлик ёш ихтирочи водородда юрувчи электромобилни яратишга яқин турибди.

— Метанолдан электр токи ажратиб олиш учун реформерни кўрсатмоқчиман, — дейди ёш ихтирочи Жуманазар Абдурозиқов. 

 У Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисида етакчи илмий ходим сифатида фаолият юритиши баробарида ўз илмий тадқиқотларини ҳам олиб бормоқда ва беш йиллик изланишлар натижасида ушбу янги қурилма яратилди.

Урушда қатнашганлик учун 6 йил

Қозоғистон суди мамлакат фуқаросини «Вагнер» ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашганлиги учун 6 йил-у 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. У ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилган. 

Сув бўйича иқтисодий зарар

Президент сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиғилишда бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади. Сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиёт йилига 5 млрд. доллар даромадни бой бераётгани сабаб сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди.

Метрода кафт билан тўлаш мумкин

Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди.

Метрополитендан фойдаланганда, ўтиш жойларида UZINFOCOMнинг — Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш биометрик лойиҳаси ишга туширилди.

Жазо чоралари кучайтирилди

Президент Имомали Раҳмон ўзгартиришлар бўйича қонунни 13-ноябрда имзолади. Ўзгартириш Жиноят кодексининг 142-моддасига тегишли бўлиб, унда 14 ёшга етмаган икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан уятсиз зўравонлик ҳаракатларини содир этганлик учун жазо назарда тутилган.