$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йилнинг 22 ноябр санасига оид энг позитив хабарларни эътиборингизга ҳавола қиламиз

дайжест uz24.uz кунлик дайжести

Мирзиёев метро интервалини 2 дақиқага туширишни буюрди   

21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишиб, метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатма берган. Шунингдек, яна янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлигини ҳам айтган.


Камбэкли дуранг!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Эронга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. “Бунёдкор”да ўтган учрашувда биринчи таймда 2та гол ўтказиб юборган жамоамиз 2 таймда ҳар жиҳатдан характер кўрсатиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.


Тошкент марказида Креатив Парк ишга тушади

Тез кунда Ёшлар ижод саройи биносида Креатив Парк ишга тушади. Бу ерда дарс тайёрлаш, интервью ва семинар-тренинглар ўтказиш учун зоналар, коворкинг марказлари, 5 мингга яқин китобни жамлаган кутубхона ва бошқалар ёшлар ихтиёрида бўлади.


Жадидчилик ҳақида янги фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

2 йил давомида суратга олинган "Армон" фильми YouTube’га чиқарилди. Руслан Солиев режиссёрлик қилган бу фильм 1917 йил сиёсий воқеаларининг таъсирини, жадидчилик ҳаракати тарихи ҳамда Марказий Осиёдаги ислоҳотчиларнинг ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистондан ташқари, Россия ва Туркияда ҳам бўлиб ўтган. Унда қўшни мамлакат санъаткорлари ҳам суратга тушган.