$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Божхона ходими порадан йиғган пулларига «Tashkent city»дан 2 та уй, Бўстонлиқдан «дача» ва «Captiva» сотиб олгани маълум бўлди

Божхона ходими порадан йиғган пулларига “Tashkent city”дан 2 та уй, Бўстонлиқдан “дача” ва Captiva» сотиб олгани маълум бўлди

“Арк булоқ” божхона пости бошлиғи бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд. сўм зарар етказган. Бу ҳақида Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, тергов жараёнида пост бошлиғининг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар топилган.

Шунингдек, у жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Тошкент-сити” мажмуасидан 2 та хонадон ва битта нотурар жой ҳамда “Каптива” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.

Теги :
Жамият