$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода “СЭС” бошлиғи пора билан қўлга тушди

Бухорода “СЭС” бошлиғи пора билан қўлга тушди Иллюстрация

Бухоро вилояти Давлат санитария ва эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақида ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 7 ноябрь куни тахминан соат 9:20 ларда Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳридаги “Жамила Жаҳони Лаззат Омад” МЧЖ раҳбаридан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан карантин қоидаларига риоя қилинмагани туфайли жорий йилнинг 22 сентябрь куни тузилган далолатнома бўйича жарима тайинламаслик эвазига пул талаб қилган. Амалдор таъмагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм нақд пулларни ўзининг хизмат хонасида пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat