$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Польша Ўзбекистонга COVID'га қарши курашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди

24 ноябр кунги Варшава-Тошкент рейси орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Польша Республикаси ҳукумати юборган гуманитар юк келди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Польша хукумати коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборди.

Жумладан, «Польша нефт ва газ компанияси» ва «Польшанинг Халқаро бирдамлик жамғармаси» Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ўлчаш мосламалари ва Cоvid-19 га қарши кураш учун мўлжалланган 300 минг AҚШ долларига тенг дори-дармон воситалари билан ёрдам кўрсатди.

Польша Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий самолёти коронавирусга қарши курашиш учун юборилган воситаларни етказиб берди.

Шунингдек, юкнинг бир қисми Қарши ва Нукус шаҳарларидаги зўравонлик қурбонлари ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун қурилган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари учун мўлжалланган қандолат ва тикув ускуналаридан иборат эди.

Бу жиҳозлар Польшадан «Ижтимоий четлаб ўтиш хавфи остида бўлган шахсларнинг интеграцияси» номли «Польша кўмаги» доирасида ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун етказиб берилди.