$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

ЎзПФЛ клубларга таклиф билан чиқди

ЎзПФЛ клубларга таклиф билан чиқди ЎзПФЛ клубларга таклиф билан чиқди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев телеграм-каналида ЎзПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашаётгани тўғрисида маълумот берди. Унда ЎзПФЛ Суперлигада иштирок этаётган жамоаларга мавсумни якунлаш тўғрисида таклиф билан чиққан. 

“1. Ўзбекистон Cоcа Cола кубоги учрашувларини аввал ташланган қуръа бўйича гуруҳ учрашувлари тариқасида давом эттирган маъқулми ёки мавсумни тезроқ якунлаш мақсадида олимпия тизимига қайта қуръа ўтказган маъқулми масаласи.

2. Cоcа Cола Суперлиганинг сўнгги тўрт тур учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказиши масаласи. Мисол учун, Пахтакор — Насаф ўйинини Сўғдиёна стадионида ўтказишга ўхшаш.

3. Клублар сметаси билан боғлиқ қисқартиришлардан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг И даврасидан кейин юқори олтилик ва қуйи олтилик учрашувларини бўлиб ўтказиш. Бу ҳолатда мусобақа 22 эмас, 17 тур давом этади.

ЎзПФЛ клублар имкониятлари ва овоз беришларидан келиб чиқиб, энг мақбул вариантда тўхталади. Умуман олганда 2020 йилги мавсум барчамиз учун оғир ва унутилмас бўлмоқда” – дейди Имомхўжаев.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият