$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШда Pfizer вакцинаси синовида қатнашган 6 киши вафот этди

АҚШда Pfizer вакцинаси синовида қатнашган 6 киши вафот этди

АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) ҳисоботига кўра, 29 апрелдан 14 ноябргача бўлган муддат давомида вакцина синовларида иштирок этган 43 448 кишидан 6 нафари (0,01%) вафот этган, дея хабар бермоқда "Gazeta.uz" нашри.

Қайд этилишича, кўнгиллиларнинг икки нафари вакцинани қўлга киритган, тўрт нафарига плацебо берилган. Вакцина берилган икки кишининг ҳам ёши 55 дан юқори бўлган. Улардан бирига вакцинанинг иккинчи дозаси юборилгач, 62 кун ўтиб юрак тўхташи кузатилган ва уч кундан сўнг вафот этган.

Шунингдек, вакцина берилган яна бир кўнгилли вакцинанинг биринчи дозасидан сўнг уч кун ўтиб атериоскероз сабабли оламдан ўтган. Плацебо берилган беморлар эса миокард инфаркти, геморрагик инсульт ва бошқа номаълум сабабларга кўра вафот этишган.

Таъкидланишича, FDA Pfizer ва BioNTech вакциналарнинг сифатини кафолатловчи маълумотларни тақдим этганликларини, препаратларнинг 95% самарали эканлигини тасдиқламоқда.