$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ўзгариши мумкин

Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ўзгариши мумкин

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:

– 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарча)ги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш. Бунда, 2021 йил 1 июндан бошлаб янги пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш татбиқ этилиши;

– ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, оилада бола парвариши ва бошқа юмушлар билан банд бўлгани ёки турмуш ўртоғининг хоҳишига асосан ишламаган турмуш ўртоғини келажакда пенсия билан таъминлаш имконияти;

– пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинлаш ва тўлаш. Бунинг натижасида фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имконияти яратилади. Фуқаро вилоятда доимий яшаётган (прописка), бироқ Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, пенсия тайинлаш ёки тўлаш учун вилоятга бориш билан боғлиқ оворагарчилиги бартараф этилади;

– уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсиялар текширилишига ҳамда пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланганлиги аниқланган ҳолатларда ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолишга йўл қўймаслик;

– фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияларни уни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тўлиқ ой учун тўлаш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, иш стаж етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади. Бундан ташқари, пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Манба: Пенсия жамғармаси

Теги :
Jamiyat