$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Нафақаларни етказишдаги қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ишонч рақами фаолият юритмоқда

Нафақаларни етказишдаги қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ишонч рақами фаолият юритмоқда

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасидаги мурожаатлари учун қисқа 1140 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пенсия жамғармасига келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда пенсия тўловларини АТ “Ҳалқ банки” сайёр кассалари томонидан пенсия тўловларини кеч тўлаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти, Уйчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Хнинг 2020 йил 6 ноябрь куни Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га сентябрь ойи пенсияси берилмаганлиги бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилганда бирнеча фуқароларнинг 2020 йил сентябрь ойи тўлов руйхатига чиқарилган ва Халкбанкининг сайёр кассаси ходимит омонидан 2020 йил сенбярь ойида тўланганлик тўғрисида маълумот киритган, бироқ тўлаб берилмаган.

Пенсия жамғармасига мурожаат қилганидан кейин фуқаронинг қонуний пенсия жорий йилнинг 7 ноябрь куни тўлаб берилиши таъминланди. Шунингдек, Навоий вилояти, Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г.Бнинг Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га пенсия графикдан кечикиши бўйича мурожаат қилган.

Таъкидланишича, мурожаат ўрганилганида Халкбанкининг сайёр кассаси ходими томонидан дастурда тўланди белгисини қўйиб пенсия пули асоссиз равишда тўлаб берилмаганлиги аниқланган. Пенсия тўловларини кечиктиришга йўл қўйган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Маълумот учун, амалдаги тартибга асосан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш, шунингдек, пенсия ва нафақа олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан чиқарилгандан кейин топшириш, пул-буюм лотереялар ва бошқа маҳсулотлар нипенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар пуллари ҳисобидан сотиш тақиқланади. 

Жойларда пенсия ва нафақаларни етказишда кеч тўлаб бериш ҳолатлари, етказиб беришда хизмат ҳақи талаб этиш, тўлиқ миқдорда берилмаслик, тўловлардан чегириб қолиш ёки бошқа ҳолатлар аниқланса, фуқаролар Пенсия жамғармасининг 1140 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкин.